«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял футболдаги кумирлари кимлигини санаб ўтди.
«Мен доим инглиз футболидан хабардор бўлиб турардим. Эвра туфайли «МЮ»ни, Анри сабаб «Арсенал»ни кузатиб борганман, чунки улар ватандошларим эди.
Франциялик футболчилар орасидаги кумирим Тьерри Анри эди, иккинчи ўринда эса Зинедин Зидан. Шунингдек, Николя Анелька ҳам ёқарди.
Аммо барибир мен учун энг асосий қаҳрамонлар Роналдиньо ва Роналдо бўлишган. Уларнинг зарбаларига гап бўлиши мумкин эмасди. Менинг ёшимдаги ҳар қандай футболчи сизга шундай фикрни айтади», - деган 22 ёшли футболчининг сўзларини келтирди «қизил иблислар» расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Марсиял 2015 йилда «МЮ»га келгунга қадар – 19 ёшигача Францияда «Лион» ва «Монако» клублари сафида ўйнаган.