Россия чемпионатида биринчи давра якунланди
Душанба, 26 Ноябр
4578

«Зенит» Россия Премьер-Лигаси 15-турида «Ростов»ни қабул қилди. Санкт-Петербургда кечган учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги биринчи гол 12-дақиқада питерликлар ҳужумчиси Себастьян Дриусси томонидан урилди. Иккинчи бўлимда Александр Ерохин мезбонларнинг устунлигини оширди.

Бу ғалабадан кейин «Зенит» очколари сонини 34тага етказди, «Ростов» 23 очко билан бешинчи ўринда.

Кейинги турда ростовликлар 2 декабрда Москванинг ЦСКА клубини қабул қилади, Сергей Семак шогирдлари 3 декабрь куни Тулада «Арсенал» меҳмони бўлади.

Бу турда «Краснодар» «Арсенал»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалаба эвазига краснодарликлар очколари сонини 29тага етказди ва иккинчи ўринни мустаҳкамлади.

Россия премьер-лигасида биринчи даврадан кейин «Зенит» биринчи ўринни эгаллади, иккинчи ўриндаги «Краснодар» 29 очко билан иккинчи ўринда, амалдаги чемпион «Локомотив» эса 25 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

«Зенит» мавсумнинг биринчи даврасидаги 11 ўйинда ғалаба қозонди, бир марта дуранг ўйнади ва бир ўйинда ютқазди.

Петербургликлар шу вақтгача 6 мавсумда биринчи даврада ғолиб бўлган ва бу мавсумларнинг тўрттасида чемпионга айланган.

Россия чемпионати
15-тур
Зенит – Ростов 2:0
Голлар: 1:0 – 12 Дриусси, 2:0 – 63 Ерохин.
Зенит – Лунев, Анюков, Иванович, Мевля, Кузяев, Ерохин (Оздоев, 87), Паредес (Краневиттер, 89), Эрнани (Терентьев, 78), Мак, Дриусси, Дзюба.
Ростов – Песьяков, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Паршивлюк, Юсупов, Гацкан, Гулиев, Скопинцев (Кьяртанссон, 66), Сигурдарсон (Ионов, 86), Зуев (Щадин, 78).
Огоҳлантиришлар: Гулиев (35), Сигурдссон (79), Гацкан (89).
Четлатиш: Гулиев (81).

Краснодар – Арсенал Тула 3:0
Голлар: 1:0 – 40 Вандерсон, 2:0 – 48 Игнатьев, 3:0 – 76 Сулейманов.
Краснодар – Сафонов, Петров, Мартынович, Спайич, Рамирес, Каборе, Перейра (Газинский, 71), Вандерсон (Окриашвили, 80), Ари, Стоцкий (Сулейманов, 73), Игнатьев.
Арсенал Тула – Левашов, Комбаров, Беляев, Григалава, Альварес, Костадинов, Мохаммед, Бакаев (Кангва, 71), Ткачев (Горбатенко, 64), Мирзов, Жоржевич.
Огоҳлантиришлар: Жоржевич (4), Каборе (41), Беляев (45), Бакаев (53).
Четлатиш: Каборе (88).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар