Гризманн Франция терма жамоаси учун идеал мураббийни айтди
Сешанба, 20 Ноябр
9839

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Реал» клубининг собиқ устози Зинедин Зидан Франция терма жамоаси учун идеал мураббий деб ҳисобламоқда.

«Дешам қанча вақт бош мураббий бўлиб қолишини билмайман. Шубҳасиз, у қилган меҳнати учун ҳурматга лойиқ. Аммо, Зинедин Зидан Франция терма жамоаси учун идеал мураббий бўла олади деб ҳисоблайман», - деди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, Зидан май ойида «Реал» клубини тарк этганидан сўнг, ҳамон ишсиз юрибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар