Гризманн: «Барселона»га зўрға рад жавобини бергандим»
Душанба, 19 Ноябр
8415

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Барселона»га ўтиш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилгани ҳақида гапириб берди.

«Барселона»га рад жавобини бериш қийин роса қийин бўлганди. Каталония клуби мени ўз таркибида кўришни жуда ҳам истаган, доимий равишда қўнғироқ қилиб, хат йўллашарди.

Аммо бошқа томондан мен «Атлетико»да мен узоқ вақтдан буён тўп суриб келяпман ва бу жамоанинг муҳим аъзосиман. Клуб лойиҳаси менга боғлиқ тарзда барпо этилган. Жамоадошларим ва клуб раҳбарияти қолишим учун зўр бериб уринишди. Мен билан музокаралар ўтказишди, маошимни оширишди. Менинг уйим шу ер эканлиги ва кетмаслигим кераклигини кўрсатиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишди. Бу ҳақиқатда мураккаб давр бўлган», - деб айтиб ўтган Гризманнинг сўзларини келтирди Canal+.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида «Барса» Гризманнинг шартномасида белгиланган 100 миллион евролик трансфер қийматини тўлашга тайёр бўлган, аммо франциялик футболчи таклифга кўнмай, «Атлетико» билан янги битимга имзо чекканди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар