«Солари Зиданга ўхшайди»
Якшанба, 18 Ноябр
8057

«Реал» ҳужумчиси, айни вақтда «Леванте»га ижарага берилган Борха Майораль «Қироллик клуби»нинг айни вақтдаги бош мураббийи Сантьяго Соларини собиқ бош мураббий Зинедин Зидан билан таққослади.

«Мен Солари билан УЕФА Ёшлар лигасида, «Кастилья» сафида эканимда бирга ишлагандим. У менда катта таассурот қолдирган. У қатъиятли, бу жиҳати билан Солари Зиданга ўхшайди. У жамоани яхши бошқаради, у ҳамиша Мадридга зарур одам.

Клуб раҳбарияти Сантьягога ишонч билдирганидан хурсандман. У муваффақиятга эриша олади. У «Реал»нинг хос одами, худди Зидан каби. Солари клубни яхши билади, футболчилар ҳам уни ҳурмат қилишади.

УЕФА Ёшлар лигасидаги ўйинлардан кейин у менга яхши гаплар айтганди. Унинг сўзлари менга ишонч бағишлаган», — дея Майоралнинг сўзларини келтирган Football Espana.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар