Италия терма жамоаси кеча Миллатлар лигаси доирасида Португалияга қарши кечган баҳсда голсиз дуранг қайд этди. Натижада «скуадра адзурра» ўз антирекордини янгилади.
Гап шундаки, италияликлар ўз майдонида ўтказган охирги 6 та баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Уларнинг барчаси дуранг билан якун топган. Жамоа Украина, Польша, Нидерландия ва Македония билан учрашувларда 1:1, Швецияга қарши ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
«А» лигасининг 3-гуруҳида етакчи жамоа номи маълум бўлиб улгурган. 3 ўйинда 7 очко тўплаган Португалия гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. Италия эса 4 учрашувда 5 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этди. Сўнгги турда португаллар билан куч синашадиган Польша ҳисобида 1 очко бор.