Ўртоқлик учрашуви. Германия Россияга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:0
Жума, 16 Ноябр
5445

Германия ўртоқлик учрашувида Россияни ўз майдонида қабул қилди. «Ред Булл-Арена – Центральштадион» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувда киритилган барча голлар биринчи бўлимга тўғри келди. Ғолиблар сафида Лерой Зане, Никлас Зюле ва Серж Гнабри ўз номини таблога ёздириб қўйди. Антонио Рюдигер, Кай Хавец ҳамда Гнабри голли узатмалар муаллифига айланишди.

Ҳар икки жамоа учун бу учрашув УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳи босқичи сўнгги туридан олдин охиргисига айланди. Германия термаси 19 ноябрь куни ўз майдонида Нидерландияни қабул қилади, Россия эса 20 ноябрда Швеция меҳмони бўлади.

Германия – Россия 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар
: 1:0 – 8 Сане, 2:0 – 25 Зюле, 3:0 – 40 Гнабри.
Германия – Нойер, Киммих, Рюдигер (Та, 61), Керер, Хектор (Шульц, 70), Сане (Горетцка, 78), Гнабри (Мюллер, 73), Гинтер, Хавертц (Руди, 65), Зюле, Вернер (Брандт, 65).
Россия – Лунев, Нойштедтер, Набабкин (Семенов, 78), Рауш (Кудряшов, 73), Джикия, Кузяев (Камболов, 71), Ионов (Полоз, 75), Газинский, Ал. Миранчук (Ан. Миранчук, 61), Ерохин, Ари (Заболотний, 55).
Огоҳлантириш: Ерохин (64).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар