Келаси мавсумдан бошлаб Россия Премьер-лигасида VAR тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда РПЛ расмий сайти маълум қилган.
Кеча лига раҳбарияти клублар бош мураббийлари ва мутасадди ходимлари билан йиғилиш ўтказган. Унда мавсум тақвимини тузиш тамойиллари муҳокама қилинган. Шунингдек, РПЛ президенти Сергей Прядкин VAR`ни татбиқ этиш тартиби ҳақида маълумот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилги Осиё кубогида ҳам ҳакамларга видеокўмак тизимидан фойдаланилиши маълум бўлганди.