«Локомотив» дербида «Бунёдкор» билан дуранг ўйнади, «Пахтакор» «Бухоро» дарвозасига олтита гол урди
Сешанба, 06 Ноябр
4970

Суперлигада бугун бўлиб ўтган 3 та учрашув билан 29-турга якун ясалди.

Турнинг марказий баҳси Тошкентдаги «Миллий» стадионида «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида кечди. Унда ҳар иккала жамоа ҳам бир мартадан ҳисобда орқада бориб, мувозанатни тиклашга эришди. Дастлаб Марат Бикмаев 40-дақиқада ҳисобни очди, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Азиз Ҳайдаров гол киритиб, иккинчи бўлим ҳам тенг ҳисоб билан бошланишини таъминлади. Иккинчи 45 дақиқаликда мезбонлардан Сардор Собирхўжаев, «темирйўлчилар»дан Олег Зотеев рақиб дарвозасини ишғол этди, натижада якуний ҳисоб 2:2 кўринишини олди.

Чемпионлик учун курашда «Локомотив»нинг асосий рақиби «Пахтакор» бу турда «Бухоро» майдонига сафар қилиб, йирик 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйи олтиликда жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Қўқон-1912» «Қизилқум»ни мағлуб этди, аммо бу 4-ўриндан юқорилаши учун камлик қилди.

Суперлига, 29-тур
5 ноябрь
БУНЁДКОР — ЛОКОМОТИВ – 2:2 (1:1)
Голлар: Азиз Ҳайдаров (42), Сардор Собирхўжаев (66) – Марат Бикмаев (40), Олег Зотеев (81)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Фаррух Янсупов.

ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ – 2:1 (1:1)
Голлар: Мурод Ҳолмуҳаммедов (45), Жасур Ҳакимов (77) – Иван Нагаев (21)
Ҳакамлар:  Ҳасан Рўзиев, Мўмин Мажидов, Расул Фозилов, Ғайрат Жўраев.

БУХОРО – ПАХТАКОР – 2:6
Голлар: Тўраев (61), Шихов (73) – Черан (3), Гонсалвеш (35, 40), Безерра (60), Сайфиев (77), Искандеров (90+4)
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Ришат Нуғмонов, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар