Бразилиялик машҳур футболчи Роналдиньонинг ҳисоб-рақамида бор-йўғи 6 евро пул қолган, деб хабар тарқатди Calciomercato.
Нашрнинг келитиришича, 38 ёшли собиқ футболчи ноқонуний қурилиш ишларини олиб боргани учун тахминан 2 миллион евро миқдорида жаримага тортилган, аммо унинг банк ҳисобларида амалда ҳеч қанча маблағ йўқлиги маълум бўлган.
Аввалроқ Роналдиньога тақиқланган жойда омбор ва балиқ тутиш платформасини қуриш билан экологик зиён етказгани учун жарима белгилангани хабар қилинган эди. У товон пулини тўламагунга қадар паспортини қайтариб ола олмайди.
The Sun`нинг ёзишича, Бразилия термасининг собиқ аъзоси 17 ноябрь куни Франкфуртда бўлиб ўтадиган «Чемпионлар ўйини»да иштирок этиши керак. Ўша куни «Роналдиньо ва унинг дўстлари» жамоаси «Рене Адлер ва барча юлдузлар»га қарши майдонга тушади. Хайриядан тушган маблағ ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Агар Роналдиньо олдиндаги 10 кун вақт ичида жаримани тўлаб, паспортини қайтариб олмаса, ушбу хайрия ўйинида майдонга туша олмайди.