5 нафар ҳимоячисидан айрилган «Арсенал» аргентиналик номзодни топиб қўйди
Чоршанба, 31 Октябр
5102

«Арсенал» «Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфикога қизиқиш билдирмоқда.

The Sun тарқатган хабарга кўра, лондонликлар қишки трансфер ойнасида уни харид қилишмоқчи. Бунинг учун клуб амстердамликларга 8 миллион фунт тўлашга тайёр.

«Тўпчилар»нинг бундай қарорга келишига жамоанинг кўплаб футболчилари жароҳатга йўлиққани сабаб бўлган. Ҳозирда клубнинг беш нафар ҳимоячиси - Константинос Мавропанос, Зеад Колашинац, Лоран Косельни, Начо Монреаль ва Эктор Бельерин тикланиш жараёнини ўтамоқда.

«Аякс» 26 ёшли Тальяфикони шу йилнинг январида Аргентинанинг «Индепендьенте» клубидан 3,6 млн фунтга сотиб олганди. Жорий мавсумда у ҳолланд клубининг барча мусобақалардаги 16 ўйинида майдонга тушишга улгурди. Аргентиналик бу ўйинларда 2 та гол уриб, яна шунча голга ассистентлик қилган.

Ҳимоячининг шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар