Темур Копадзе ва Виктор Карпенко ОФКнинг «А» лицензияси учун ўқимоқда
Жума, 26 Октябр
2678

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ОФКнинг халқаро “А” сертификати учун мураббийлик ўқув курси бўлиб ўтмоқда. Унда 24 нафар мураббий иштирок этяпти.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Курсларда яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият юритаётган Темур Копадзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти. 

Ўқув жараёнида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Якунда иштирокчилар амалий ва назарий имтиҳонлар билан бирга ўзларига юклатилган вазифани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади. 

Ўқув курси 18 ноябрга қадар давом этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар