Гризманн Франция тарихига кирди
Чоршанба, 17 Октябр
6034

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Миллатлар Лигаси доирасида Германияга қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришилган ўйинда дубль қайд этди.

Бу голлар эвазига Гризманн терма жамоа сафида урган голлари сонини 26тага етказган ҳолда, Франция миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирди. У ҳозирда Сильвен Вильторга тенглашиб олган. Айни вақтда 27 ёшда бўлган Гризманн терма жамоа сафида 65 ўйинда майдонга тушиши етарли бўлди. У яна икки гол урса, бир неча йилдан буён терма жамоага чақирилмаётган Карим Бенземани (27 гол) ортда қолдиради.

Франция терма жамоаси тарихидаги топ-10 бомбардирлар:

1. Тьерри Анри — 51
2. Мишель Платини — 41
3. Давид Трезеге — 34
4. Оливье Жиру — 32
5. Зинедин Зидан — 31
6-7. Жюст Фонтен ва Жан-Пьер Папен — 30тадан
8. Юрий Жоркаефф — 28
9. Карим Бензема — 27
10-11. Сильвен Вильтор и Антуан Гризманн —26тадан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар