Россия футбол иттифоқининг собиқ раҳбари Виталий Мутко яна ўз лавозимига қайтди. Бу сафар махфий равишда.
Мулозим Сочи-2014 олимпиадаси билан боғлиқ допинг можароси туфайли, жаҳон чемпионатидан олдин РФИ раҳбарлигидан кетган эди. Ўша пайтда у спорт вазири сифатида фаолият юритган.
Россия матбуоти хабарига кўра, ФИФА ўз номига доғ туширган шахснинг ЖЧ-2018 пайтида РФИ раҳбари бўлишини истамаган ва уни алмаштиришни талаб қилган. Шундан сўнг, унинг ўрнига Александр Алаев вақтинча тайинланган.
Бундан бир неча кун олдин, Матч ТВ сайти Виталий Мутко яна РФИ президенти бўлиши ҳақидаги хабарни ўз сайтига жойлади, бироқ, кейинчалик уни ўчириб ташлади.
Расман ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлса-да, ҳозирги кунда РФИ сайти ташкилот президенти сифатида Виталий Муткони кўрсатиб турибди.