Ўртоқлик учрашувлари. Италия Украинани мағлуб эта олмади
Пайшанба, 11 Октябр
4853

Италия ва Украина терма жамоалари Миллатлар лигасининг навбатдаги ўйинларига тайёргарлик доирасида ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Генуяда ўтган баҳсда кучлар тенг келди – 1:1.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Алессандро Флоренцининг тўп узатишидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Федерико Бернардески ҳисобни очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб Украина мувозанатни тиклади: ҳимоячи Никита Бурдадан пас қабул қилиб олган хавбек Руслан Малиновски гол муаллифига айланди.

Миллатлар лигасининг 4-турида Италия 14 октябрь куни Польша меҳмони бўлади. Украина эса 16 октябрда Чехияни қабул қилади.

10 октябрь куни, шунингдек, яна иккита ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Дастлаб Индонезия Мьянмани 3:0 ҳисобда мағлуб этган бўлса, сўнг Албания ва Иордания терма жамоалари голсиз дуранг қайд этди.

11 октябрь куни жаҳон бўйлаб терма жамоалар иштирокида қуйидаги учрашулвар бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан кўрсатилмоқда).

Ўртоқлик учрашуви
Италия – Украина 1:1
(0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 55 Бернардески, 1:1 – 62 Малиновский.
Италия – Доннарумма, Бираги (Кришито, 88), Кьеллини, Бонуччи, Флоренци (Пиччини, 84), Бернардески (Иммобиле, 57), Верратти (Бонавентура, 70), Кьеза, Жоржиньо, Инсинье (Берарди, 78), Барелла (Пеллегрини, 78).
Украина – Пятов, Бурда, Матвиенко, Ракицкий (Кривцов, 88), Караваев, Коноплянка (Петряк, 73), Марлос (Цыганков, 46), Сидорчук (Степаненко, 56), Зинченко, Малиновский, Яремчук (Кравец, 76; Бутко, 90).
Огоҳлантиришлар: Ракицкий (36), Бурда (47), Верратти (51), Кьеза (90).

Ўртоқлик учрашувлари
17:00. Ҳонгконг – Таиланд
21:00. Кувайт – Ливан
21:00. БАА – Ҳондурас
21:15. Баҳрайн – Сурия
22:30. Туркия – Босния ва Герцеговина
22:45. Аргентина – Ироқ
23:45. Уэльс – Испания
23:59. Франция – Исландия
04:30 (Тошкентда 12 октябрь). АҚШ – Колумбия
06:30 (Тошкентда 12 октябрь). Мексика – Коста-Рика

Миллатлар лигаси
23:45. Фарер ороллари – Озарбайжон
23:45. Косово – Мальта
23:45. Литва – Руминия
23:45. Қоратоғ – Сербия
23:45. Исроил – Шотландия
23:45. Польша – Португалия
00:45. Россия – Швеция

Теглар

Ўхшаш янгиликлар