Лёв Миллатлар лигасини энг беъмани мусобақа деб атаган Клоппнинг фикрларига муносабат билдирди
Чоршанба, 10 Октябр
8864

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг Миллатлар лигаси ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди, деб хабар бермоқда ABC.

Эслатиб ўтамиз, кеча Клопп янги мусобақани «футбол оламидаги энг беъмани турнир» деб таърифлаган эди.

«Терма жамоа мураббийи сифатида мен Миллатлар лигасининг яратилишини ижобий қабул қиламан. Чунки бу турнирда биз энг яхши терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Бу кичик мамлакатлар термалари билан бўладиган ўртоқлик ўйинларидан кўра яхши», - деб айтиб ўтди Лёв.

«Баъзи клублар мураббийларига халқаро танаффуслар ёқмаслиги тушунарли, чунки «Ливерпуль», «Бавария» ёки «Манчестер Сити»нинг кўплаб ўйинчилари терма жамоалардан чақирув олишади. Мураббийларда жамоани яхши шуғуллантириш учун имконият қолмайди», - дея қўшимча қилди Германия терма жамоаси бош мураббийи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар