Гризманн: "Олтин тўп"ни франциялик футболчи олиши керак
Сешанба, 09 Октябр
4807

"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Олтин тўп"ни франциялик футболчи олиши кераклигини айтди. 

"Олтин тўп" – менинг орзум. Тарихдан шундай бўлганки, ушбу совринни энг яхшилар орасидаги энг яхши ўйинчи олган. Бошқалар ўрнак бўлиш ажойиб бўлар эди. 

Биз жаҳон чемпиони бўлдик, барча ўйинчилар жаҳоннинг энг яхши ўйинчисининг бир бўлаги бўлишди. Жаҳоннинг энг яхши жамоасида дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиши керак, шундай эмасми?

Менинг фикрим шундай. Шубҳасиз, бу борада овоз берилади, турли фикрлар мавжуд. Мен "Олтин тўп" франциялик футболчига берилиши керак деб ҳисоблайман", – деди Гризманн. 

Франциялик футболчилардан "Олтин тўп" номзодлари орасида Гризманндан ташқари Карим Бензема, Н'Голо Канте, Уго Льорис, Килиан Мбаппе, Поль Погба ва Рафаэль Варан бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар