Италия термасининг собиқ бош мураббийи Жампьеро Вентура жамоани ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқа олмагани сабаблари ҳақида гапириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, итальянлар ўтиш ўйинларида Швецияга имкониятни бой беришганди.
«Италия – Швеция? Ўша пайтда жамоада муҳит йўқ эди, ғалаба учун шарт-шароит бўлмаган. Мен барча айбни ўз зиммамга оламан. Швеция билан ўйиндан кейин рафиқамдан бошқа ҳеч ким ёнимда бўлгани йўқ.
Ўйинчилардан бир неча маротаба Буффон билан гаплашдим. Мен ортиқ бу ишга қўл урмайман.
Ҳозир итальян футболи учун жуда қийин. Муаммомиз шундаки, бу тизим барчасини мураккаблаштиряпти. Менга нисбатан ҳурмат бўлгани йўқ. Мен дунёдаги барча танқидларга дош беришим мумкин, аммо ўз шахсимга нисбатан ҳужумларга эмас», - деган Вентуранинг сўзларини эълон қилди Canale 5.