Почеттинога Миллатлар Лигаси ёқмаяпти
Якшанба, 07 Октябр
2739

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино терма жамоалар учун янги турнир ҳисобланадиган Миллатлар Лигасини танқид қилди.

«Миллатлар Лигаси нега ташкил қилинганини тушунмаяпман. Жаҳон чемпионати тамом бўлган заҳоти, терма жамоалар учун яна бир расмий мусобақа бошланди. Энди футболчининг дам олиши ва тикланиши учун жамоада қолишини илтимос қилолмайсан. У терма жамоага кетиши ва бор кучи билан меҳнат қилиш шарт, муаммолар эса клубларга ёғилади. Биз футболчилар, терма жамоалар, ФИФА, УЕФА, ҳакамлар, VAR ҳақида ўйлашимиз керак. Аммо клубларни ким ўйлайди?» - деб Почеттино сўзларини келтирмоқда ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар