УЕФА узр сўради, Гризманн – ЕЧЛдаги юбилей гол муаллифи эмас
Жума, 05 Октябр
9219

Европа Чемпионлар лигасининг 8000-голи муаллифи «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн эмас. УЕФА кеча ўзи эълон қилган маълумот хато эканини маълум қилди.

«УЕФА Чемпионлар лигасининг 8000-голи муаллифи тўғрисидаги хато статистик маълумот учун узр сўрайди. Маълумотлар базасидаги хатолик оқибатида шундай бўлди. Эрик Ламеланинг «Тоттенҳэм» сафида «Барселона»га урган голи аслида юбилей гол эди», - дейилган УЕФА хабарида.

Қайд этиш жоиз, 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган ЕЧЛнинг илк голи ўша йилнинг 25 ноябрида «Брюгге» ҳужумчиси Даниэль Амокачи томонидан Москванинг ЦСКА клуби дарвозасига киритилган. 2013 йилда Марио Гётце турнирнинг олти мингинчи, 2015 йилда Анхель Ди Мария етти мингинчи голларни киритишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар