Гризманн Чемпионлар лигасининг 8 мингинчи голини киритди
Пайшанба, 04 Октябр
4680

3 октябрь оқшомида «Ванда Метрополитано» стадионига йиғилган мухлислар Европа Чемпионлар лигасидаги юбилей – 8 мингинчи голга гувоҳ бўлишди.

Ушбу юбилей гол «Брюгге» дарвозасини ишғол этган «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳисобига ёзилди. Учрашувда дубль муаллифи бўлган франциялик футболчининг иккинчи голи ўзига хос натижа сифатида тарихда қоладиган бўлди.

УЕФА расмий сайтининг маълум қилишича, Чемпионлар лигасининг ушбу мавсуми гуруҳ босқичи бошланишидан олдин ундаги голлар сони 7912 тани ташкил этган. Шундан сўнг 1-турда 45 та, 2-турнинг биринчи кун ўйинларида 20 та гол қайд этилган эди. Чоршанба кунги баҳслардаги 20-гол «Брюгге» дарвозабонини иккинчи марта доғда қолдирган Антуан Гризманн номига ёзилди.

Қайд этиш жоиз, 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган ЕЧЛнинг илк голи ўша йилнинг 25 ноябрида «Брюгге» ҳужумчиси Даниэль Амокачи томонидан Москванинг ЦСКА клуби дарвозасига киритилган. 2013 йилда Марио Гётце турнирнинг олти мингинчи, 2015 йилда Анхель Ди Мария етти мингинчи голларни киритишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар