«Янг Бойз» бош мураббийи Роналдунинг ўйинга тушмаётганидан афсусда
Сешанба, 02 Октябр
6738

«Янг Бойз» бош мураббийи Херардо Сеоане Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридаги «Ювентус»га қарши учрашув олдидан бу баҳсда туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг иштирок эта олмаётиганидан афсусда эканини билдирди. Португалиялик футболчи ўтган турда қизил карточка олгани сабаб бу учрашувни ўтказиб юбормоқда.

«Роналдунинг бу ерда эмаслигидан афсусдамиз. Майдонда унга қарши туриш биз учун яхши эди.

Роналду ўйнай олмаётган бўлса ҳам бошқа чемпионлар ўйнайди, сабаби «Ювентус» ҳар бир чизиқда кучли муқобил вариантларга эга. Шундай бўлса-да, унинг ўзини майдонда кўрганимиз яхшироқ эди», - дея таъкидлади Сеоане.

«Бу биз учун илк Чемпионлар лигаси. Бу ерда хатоларга ўрин йўқлигини биламиз. Доимо яхши ўйнашимиз, тўғри қарорлар қабул қилишимиз ва ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам эътиборли бўлишимиз керак», - дея қўшимча қилган «Янг Бойз» устози.

Маълумот учун, Швейцариянинг ушбу клубуи ўз тарихида илк марта ЕЧЛ финал босқичида ўйнамоқда. Жамоа бир неча маротаба бу маррага яқин келган, аммо турли йилларда саралашнинг турли босқичларида курашни якунлаган. Клуб ўтган мавсум Швейцария Суперлигаси чемпиони бўлган эди.

«Янг Бойз» - «Ювентус» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар