Роналдиньонинг 13 ёшли ўғли футбол мактабига киришда отасининг кимлигини яширди
Сешанба, 02 Октябр
11808

Яқин ўтмишнинг афсонавий футболчиларидан бири бразилиялик Роналдиньонинг ўғли Жоао Мендес «Крузейро» клуби таркибида футбол билан шуғулланмоқда. У ҳозир 13 ёшда.

Globo Esporte`нинг ёзишича, Мендес Бразилиянинг ушбу клуби сафида август ойидан буён шуғулланиб келмоқда. У ўзининг баланд бўйи билан (178 см) ажралиб туради. Ёш футболчи ҳужум чизиғида тўп суради ва у чапақай. Унинг карьераси билан онаси Жанаина шуғулланаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, Мендес «Крузейро» таркибига саралашда Роналдиньо унинг отаси эканини яширган. Якунда у клуб мураббийларида илиқ таассурот қолдириб, жамоага қабул қилинган.

37 ёшли Роналдиньо 2018 йил январида бутсаларини михга илган эди. У 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган, 2005 йилда эса «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар