ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев бундан буён Россия терма жамоаси дарвозасини қўриқламайди.
Ушбу футболчи 32 ёшида миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
Акинфеев Россия терма жамоасида 2004 йилдан буён ўйнаб келган. У терма жамоа учун 110 ўйинда майдонга тушган ва жами 95 гол ўтказган. У 2017 йилда Россия терма жамоаси сардорига айланганди.