Ҳакамни уриб бурнини синдирган футболчи бир умрга дисквалификация қилинди
Душанба, 01 Октябр
10700

Беларуснинг «Кречет» клуби аъзоси Сергей Гриневич Брест вилояти биринчилиги доирасида «Нива»га қарши ўйиндаги хулқи учун бир умрга футболдан четлатилди, деб хабар беради «Прессбол». 

Футболчи ўйин вақтида ҳакамнинг юзига мушт туширгани учун ана шундай жазога лойиқ кўрилган.

Маълум бўлишича, учрашув «Нива» фойдасига 1:0 ҳисобида ҳал бўлаётган 25-дақиқада ҳакам Гриневичга қизил карточка кўрсатган ва бунинг натижасида футболчи ҳакамнинг бурнини уриб синдирган.

Қайд этилишича, баҳсда «Кречет»га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилган. Ҳакамнинг рапортига кўра, Гриневич рақибга жароҳат етказиши мумкин бўлган даражада агрессив ҳаракати учун майдондан четлатилган бўлган.

Жароҳат олган ҳакам ўйинни бекор қилган ва тезда шифохонага етказилган. У ерда унга бурун синиши ташхиси қўйилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар