«ПСЖ» ёзда уч нафар футболчини қўлдан чиқаргани маълум бўлди
Жума, 28 Сентябр
10182

«ПСЖ» ёзда уч нафар футболчи билан таркибни кучайтирмоқчи эди.

Le10Sport хабарига кўра, парижликлар «Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич, «Челси» яримҳимоячиси Н'Голо Канте ва «Лацио» яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич трансфери устида жиддий иш олиб боришган.

Бироқ, уларнинг қиймати жуда қиммат экани боис, «ПСЖ» трансфер ҳақида клублар билан келишолмаган. Бу эса янги бош мураббий Томас Тухелнинг хафсаласини пир қилган.

Ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ» ҳужумчи Килиан Мбаппени тўлиқ сотиб олди. Шунингдек, «Шальке» ҳимоячиси Тило Керер, «Бавария» ҳимоячиси Хуан Бернат, эркин агент сифатида дарвозабон Жанлуижи Буффон ва ҳужумчи Эрик Максим Чупо-Мотинг билан шартнома имзолаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар