Ла Лига. “Атлетико”да йирик ғалаба, Гризманн голсиз сериясига барҳам берди
Чоршанба, 26 Сентябр
4334

25 сентябрь оқшомида Испания чемпионатининг 6-турига старт берилди.

"Эспаньол" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди – 1:0. Иккинчи баҳсда “Реал Сосьедад” ва “Райо Вальекано” клублари дуранг қайд этди – 2:2. Куннинг сўнгги ўйинида “Атлетико” “Уэска”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди – 3:0.

Таъкидлаш жоиз, “Атлетико” ҳужумчиси Гризманн 389 дақиқага чўзилган голсиз сериясига барҳам берди. У охирги марта 25 август куни гол урган, шундан сўнг клубининг 4 ўйинидан буён рақиб дарвозасини ишғол эта олмай келаётган эди. Терма жамоалар миқёсдаги ўйинларни ҳам ҳисобга олганда, унинг голсиз серияси 6 ўйин ёки 580 дақиқани ташкил этди.

Испания чемпионати
6-тур, 25 сентябрь
Эспаньол – Эйбар 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 68 Эрмосо.
 
Реал Сосьедад – Райо Вальекано 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Баутиста, 1:1 – 31 Адвинкула, 1:2 – 36, пенальти Трехо, 2:2 – 78 Виллиан Жозе.

Атлетико – Уэска 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 16 Гризманн, 2:0 – 29 Парти, 3:0 – 33 Коке.
Атлетико – Облак, Карлос Исаак, Хименес (Люка Эрнандес, 39), Годин, Филипе Луис, Корреа, Парти, Коке, Лемар, Диего Коста (Желсон Мартинш, 65), Гризманн (Калинич, 53).

26 сентябрь
23:00. Леганес – Барселона
23:00. Атлетик – Вильярреал
01:00. Севилья – Реал Мадрид
01:00. Валенсия – Сельта

27 сентябрь
23:00. Вальядолид – Леванте
23:00. Алавес – Хетафе
01:00. Жирона – Бетис

Теглар

Ўхшаш янгиликлар