Bild: Ўзил Лёвнинг гаплашиб олиш таклифини жавобсиз қолдирди
Чоршанба, 26 Сентябр
4851

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил билан учрашиб, унинг халқаро фаолиятини муҳокама қилишга уриниб кўрган, деб хабар тарқатди Bild.

Нашрнинг маълум қилишича, германиялик мутахассис 29 ёшли футболчи билан гаплашиб олиш истагини билдирган, аммо иккинчи томондан ҳеч қандай реакция бўлмаган. Боз устига, Лёв атайин шу мақсадда Лондонга учиб борган, бироқ «тўпчилар» бош мураббийи Унаи Эмерининг буйруғи билан клуб машғулот базасига киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 бошланишидан олдин Ўзил Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған билан учрашиб, суратга тушган ва бу Германияда катта шов-шув келтириб чиқарган эди. Хусусан, Германия футбол уюшмаси раҳбарияти ва мамлакатнинг қатор оммавий ахборот воситалари бу ҳолатга салбий муносабатда бўлишди. Мундиалдаги муваффақиятликдан сўнг Ўзил унга ўз юртида ирқчилик кайфиятида муносабат билдирилаётгани сабабли терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар