«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Эрик Ламела АПЛнинг 6-тури доирасида «Брайтон»га қарши кечган учрашувдаги (2:1) голлардан бирига муаллифлик қилди. У 68-дақиқада майдонга тушиб, жамоаси ғалабасини таъминлаган голни урди.
Аргентиналик ушбу футболчи учун бу жамоа сафидаги охирги 4 учрашувда 4-голни уриши бўлди. У жамоа учун аввалги мавсумларда ўтказган 58 ўйинида жами 4та гол урганди.