АПЛ клублари трансфер ойнасининг эски муддатини қайтаришмоқчи
Якшанба, 23 Сентябр
3245

Англия Премьер-Лигаси клублари трансфер ойнасининг эски муддатини қайтаришмоқчи, деб хабар беради Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Англияда трансфер ойнаси 1-турдан олдин, яъни 9 август куни ёпилган эди. Премьер-Лига клублари фикрига кўра, бу янгилик Европанинг бошқа клубларига устунлик бермоқда.

Ноябрь ойида АПЛ клублари махсус йиғилиш ўтказиб, трансфер ойнаси муддатини аввалгидек, 31 августгача қилиб белгилаш ҳақидаги масалани муҳокама қилишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар