Ўзбекистон U16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланка устидан ғалаба қозонди
Жума, 21 Сентябр
2482

Ўзбекистон U16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни мезбонларга қарши ўтказди.

Кучли ёмғир остида ўтган беллашувда Илҳом Ханжариев шогирдлари 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Голлар Лейла Ораниязова, Ўғилой Саъдуллаева, Ойсара Суюнова ва Диёра Жўрабоева ҳисобига ёзилди.

Терма жамоа сўнгги тур ўйинини 23 сентябрь куни соат 14:30да Хитой U16 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар