В Серия ўйинлари тўхтатилмайди
Чоршанба, 19 Сентябр
2254

Италия В Серияси раҳбарияти Миллий олимпия қўмитаси баёнотига қарамай, мусобақанинг давом этиши ҳақида ахборот берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча суд мусобақада иштирок этувчи жамоалар сонига (19 ёки 22) аниқлик киритилмагунча, Италия 2-дивизиони ўйинларини тўхтатиб турилиши ҳақида қарор чиқарган эди.

«Англашилмовчилик юз берди. Мавсум давом этади, уни тўхтатиб турилиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Қўйилган айбловлар ва эътирозлар ҳақиқатдан йироқ ва бу иқтисодий, ташкилий ва ҳомийлик зарарларини келтириб чиқармоқда» - деб В Серия раҳбарияти баёнотини келтирмоқда Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар