«Гризманн уни нодонликда айблаган Рамосга майдонда жавоб беради»
Чоршанба, 19 Сентябр
8983

Ҳафта бошида, 17 сентябрь куни AS нашри «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн билан интервьюни эълон қилган, унда футболчи ўзини Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан бир хил даражада эканини айтган эди. Шундан сўнг «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ушбу сўзлари учун Антуанни «нодон ва кеккайган»ликда айблади.

«Атлетико» яримҳимоячиси Родрининг фикрича, Рамоснинг бу танқидига эътибор қаратишнинг ҳожати йўқ.

«Гризманн майдонда жавоб бера олади. Бошқалар эса нима хоҳласа, шуни гапираверишсин.

Антуанга Рамоснинг сўзлари таъсир қилгани йўқ. У истаганини гапириши мумкин. Унинг гаплари майдонда нима бўлишини белгилаб бера олмайди», - деган Родрининг сўзларини келтириб ўтди Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар