Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигаси доирасидаги Нидерландияга қарши учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Маълум бўлишича, 19 ёшли ҳужумчи «учранглилар»нинг 2018 йилдаги ўйинларида «гол+пас» тизими бўйича 10 очко (8 та гол ва 2 та самарали узатма) тўплаб, яққол етакчи бўлиб турибди.
Мбаппедан кейинги ўринда 7 очко (4+3) билан Антуан Гризманн бормоқда.
Аввалроқ ушбу ўйинда французларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган Антуан Гризманн терма жамоа тўпурарлари рўйхатида Зинедин Зиданни ортда қолдириб, 4-ўринга чиқиб олгани хабар қилинган эди.