Лёв Ўзил ҳақида салбий фикрларни айтди
Жума, 07 Сентябр
10587

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзилдан инсон сифатида ранжиганини айтди.

«Месутнинг қўнғироқ қилишини ва нега терма жамоани тарк этишга қарор қилганини айтишини кутган эдим. Аммо бундай бўлмади, мен қаттиқ ранжидим. Унинг инсоний фазилатлари мени афсусга солди, ваҳоланки, биз кўп йиллар давомида бирга ишлаган эдик. Аммо, агар унинг қайтишига имкон туғилса, ўзим ташаббус билан чиқишга тайёрман», - деб Лёв сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Ўзил Туркия президенти Ражаб Эрдўған билан фотосуратга тушганидан сўнг, танқидларга учраган ва шу сабабли терма жамоани тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар