«Атлетико» ҳимоячисига топ-клублар харидор
Пайшанба, 06 Сентябр
4692

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси, Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Лукас Эрнандес иккита топ-клуб назарига тушди.

France Football маълумотига кўра, ушбу 22 ёшли футболчи хизматларига «Манчестер Юнайтед» ва Мадриднинг «Реал» клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирилган. Мадрид клуби 2017 йил ёзида «матрасчилар» жамоасидан футболчининг укаси Тео Эрнандесни трансфер қилганди.

Шу йил ёзида, «қаймоқранглилар» Лукас трансферига қизиқа бошлаганида, «Атлетико» у билан шошилинч равишда шартномани узайтирган ва унинг бадал пули миқдорини 55 млн евродан 80 млн еврога кўтариб қўйгнади. Аммо футболчининг янги нархи «Реал»ни ҳам, «Манчестер Юнайтед»ни ҳам фикридан қайтармаяпти.

Эндиликда «матрасчилар» клуби раҳбарияти  Эрнандес билан яна бир бор шартномани янгилаш ҳақида ўйламоқда. Янги шартнома 2025 йилга қадар тузилиб, француз футболчисининг бадал пули миқдори 150 млн еврогача кўтарилиши, шунингдек унинг йиллик маоши миқдори ҳам оширилиши кўзда тутилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар