Антуан Гризманн ФИФА танловидан норози бўлди
Чоршанба, 05 Сентябр
8304

«Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш финалига бирорта ҳам француз футболчиси йўл олмаганига муносабат билдирди.

«Бу менинг энг яхши мавсумим эди. Аввалги мавсумларда ҳам мен кўп голлар урганман, аммо бу сафарги мавсум катта совринлар билан аҳамиятли бўлди.

Бирорта ҳам француз ФИФА талқини бўйича йил ўйинчиси бўлишга номзодлар қаторидан жой олмагани ажабланарли. Бу ҳолат кишини хафа қилади. Ахир бу совринни жаҳон чемпионати ташкилотчиси бўлмиш ФИФА топширадику?

Биз жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдик, номзодлар рўйхатида эса француз футболчиси йўқ. Бу уларнинг танлови, бу жуда ҳайрон қоларли танлов», – дея Гризманнинг сўзларини келтирган L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2018 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашадиган уч нафар номзод рўйхатига Криштиану Роналду («Реал»/«Ювентус», Португалия терма жамоаси), Лука Модрич («Реал», Хорватия терма жамоаси) ва Муҳаммад Салоҳни («Ливерпуль», Миср терма жамоаси) киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар