ФИФА йилнинг энг яхши дарвозабони совринига уч нафар номзодни эълон қилди
Душанба, 03 Сентябр
6148

ФИФА 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун курашадиган уч нафар номзодни эълон қилди.

Улар - Тибо Куртуа (Бельгия терма жамоаси, «Челси»/«Реал»), Уго Льорис (Франция, «Тоттенҳэм») ва Каспер Шмейхель (Дания, «Лестер Сити»).

Куртуа Бельгия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши посбони деб топилган эди. Льорис Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди. Шмейхель Дания терма жамоаси билан чоракфиналагача етиб борди ва Хорватияга пенальтилар сериясида ютқазди.

Ғолиб номи 24 сентябрь куни Лондонда ўтказиладиган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар