Шмейхель «Лестер» билан янги шартнома имзолади
Шанба, 01 Сентябр
2027

«Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель клуб билан янги шартнома имзолади.

31 ёшли посбон 2023 йилгача «тулкилар» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 

«Бу ерда фаолиятимни давом эттиришдан хурсандман. Клуб раҳбариятига ва мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман» - деб изоҳлади Каспер бу воқеани.

Эслатиб ўтамиз, даниялик дарвозабон 2011 йилдан бери «Лестер» шарафини ҳимоя қилади. Шу пайтгача у 295та ўйинда майдонга тушган. 2015/16 мавсумида эса Англия чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар