«Реал» ҳужумчисини ижарага бериб юборди
Шанба, 01 Сентябр
7231

«Реал» ҳужумчиси Борха Майораль жорий мавсумни «Леванте» клубида ижарада ўтказади. 

Мадридликлар матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи 2019 йил ёзигача Валенсия шаҳри клубининг шарафини ҳимоя қилади.

Майораль «Реал»нинг жорий мавсумдаги захира ҳужумчиси бўлиши мумкин эди. Аммо, «Лион» ҳужумчиси Мариано Диас трансферидан сўнг, ўзига бошқа клуб излашга мажбур бўлди.

Ўтган мавсумда Майораль «Реал» таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар