Марадона келаси ҳафтадан «Динамо»да фаолият бошлашини эълон қилди
Шанба, 01 Сентябр
4538

Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадона келаси ҳафтадан бошлаб Брестнинг «Динамо» клубида иш бошлайди. У инстаграмдаги саҳифасида Беларусь президенти Александр Лукашенкони туғилган куни билан табриклаш асносида шу ҳақда маълум қилган.

«Беларусь президенти Александр Лукашенкони туғилган куни билан мубарокбод этишни жоиз деб биламан. Уни табриклашимнинг сабаби шуки, у менга ушбу мамлакатдан иш берди. Келаси ҳафта Брестнинг «Динамо» клубидаги фаолиятимни бошлайман», - деб ёзган Марадона.

Аввалроқ собиқ футболчи «Динамо» лойиҳасига катта маблағ киритмоқчи экани ва трансферларга анчагина йирик миқдорда пул сарфлаши ҳақида айтган эди. Марадона, шунингдек, клубнинг асосий мақсади Чемпионлар лигасида иштирок этиш эканини ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Диего шу йилнинг май ойи ўрталарида «Динамо» бошқаруви кенгаши раиси лавозимини эгаллаган эди. У бунга қадар ишлаган сўнгги клуб БААнинг «Ал-Фужайра» жамоаси бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар