Осиё ўйинлари. Дзюдочиларнинг бирортаси финалга чиқа олмади
Жума, 31 Август
2693

Ўзбекистон дзюдо жамоаси Осиё ўйинларининг навбатдаги вазн тоифаларида иштирок этишмоқда.

+78 кг вазн тоифасида иштирок этган Рината Илматова нимчорак финалда индонезиялик Дива Видарини мағлуб этди, аммо чорак финалда жанубий кореялик Ким Минжеонгга ютқазиб қўйди. Шундан сўнг бронза учун баҳсларга қўшилган Илматова мўғулистонлик Баттулгага имкониятни бой берди.

Ўзбекистон жамоасининг -90 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳзодбек Собиров нимчорак финалда БАА вакили Тома Сергиуни мағлуб этди. Лекин чорак финалда мўғулистонлик Гантулга Алтанбаганага ютқазиб қўйди. Шундан сўнг бронза медал учун ўтиш баҳсларида қатнашган Собиров ливанлик Насиф Элиасни енгди. Энди у бронза медал учун япониялик Машу Бакер билан курашади.

-100 кг вазн тоифасида Шерали Жўраев илк жангида непаллик рақибидан устун келди, аммо у ҳам чорак финалда мўғулистонлик Лхагвасурен Отгонбатарга енгилди. Шундан сўнг бронза медал учун баҳсларда иштирок этган Жўраев туркманистонлик Батир Хожамухамедовни мағлуб этди. Энди у бронза медал учун Бирлашган Араб Амирликлари вакили Иван Ремаренкога қарши гиламга чиқади.

+100 кг вазн тоифасидаги Бекмурод Олтибоев иштирокини чорак финалдан бошлади. Аммо у илк жангдаёқ япониялик Такеши Ожитанига ютқазди. Шундан сўнг бронза медал учун ўтиш баҳсида гиламга чиққан Олтибоев хитойлик Йин Ёнгиега қарши гиламга чиқиб, иппон баҳоси билан ғалабага эришди. Энди у бронза медал учун эронлик Жавод Маҳжуд билан беллашади.

-78 кг вазн тоифасида Индонезияга ташриф буюрган Нодира Йўлдошева эса иштирокини чорак финалда бошлади. У илк рақиби, қозоғистонлик Зарина Раифовани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Аммо у ярим финалда жанубий кореялик Парк Южинга ютқазди. Энди у бронза медал учун таиландлик Икуми Оедага қарши гиламга чиқади.

Медаллар учун жанглар соат 16:00дан сўнг (Тошкентда 14:00дан сўнг) бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар