Европа лигасида 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди
Жума, 31 Август
2965

Монако шаҳрида ўтказилган Европа лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди.

Турнир ғолибига айланган «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн бу совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

27 ёшли франциялик турнирнинг 9та ўйинида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди. Совринга ундан ташқари «Атлетико» ҳимоячиси Диего Годин ва «Марсель» яримҳимоячиси Дмитри Пайет ҳам даъвогарлик қилган эди. 

Овоз бериш жараёнида Европа Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган барча 48та клубнинг бош мураббийи, шунингдек УЕФА аъзоси бўлган мамлакатлардан 55 нафар журналист иштирок этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар