Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик икки дзюдочи ярим финалда
Чоршанба, 29 Август
3164

Бугун, 29 август куни ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё ўйинларидаги иштирокларини бошлашди.

-60 кг вазн тоифасидаги Диёрбек Ўрозбоев баҳсларга нимчорак финалдан киришди. У дастлабки рақиби, ҳиндистонлик Ядав Вижай Кумарни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Чорак финалда эса Хитой Тайпей вакили Янг Юнгвейни вазари баҳоси билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Энди у финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Ли Ҳарим билан беллашади.

-66 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадов тожикистонлик Ёқубжон Боқиевдан иппон баҳоси билан устун келди ва чорак финалга йўл олди. У чорак финалда Шимолий Корея вакили Ким Ҳёнгунни вазари баҳоси билан мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.

Энди у финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Ан Баул билан курашади.

-48 кг вазн тоифаси вакили Диёра Келдиёрова илк даврада лаослик рақибасини мағлуб этди ва чорак финалга чиқди. Аммо у чорак финалда япониялик спортчига ютқазиб қўйди.

Нимчорак финал доирасида яна бир ўзбекистонлик спортчи, -52 кг вазн тоифасидаги Гулноза Зияева эса ҳиндистонлик дзюдочини мағлуб этиб чорак финалга чиқди. Аммо у ҳам чорак финалда жанубий кореялик рақибига ютқазди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар