«Ман Сити» Зинченкодан қутулмоқчи
Шанба, 25 Август
5585

Украиналик ярим ҳимоячи Александр Зинченконинг «Манчестер Сити»дан «Бетис»га ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

Испан клуби ушбу 21 ёшли футболчини кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи, аммо «шаҳарликлар» бундай келишувга қарши.

«Манчестер Сити» футболчини тўлиқ сотиб олишга рози клуб билангина музокара ўтказмоқчи.

Манчестер клубида чап қанот ҳимоячисига айланган Зинченко АПЛнинг ўтган мавсумида 8 ўйинда майдонга тушди. Аммо у Бенжамен Менди жароҳатдан тузалиб сафга қайтгач, ўйинларда қайдномага киритилмаяпти.

Бундан аввалроқ футболчининг «Вулверҳэмптон»га трансфери борасида музокаралар бўлиб ўтганди. Бу клуб украиналик футболчи учун 16 миллион фунт таклиф этган, таклиф «Сити»ни қаноатлантирган, аммо Зинченконинг ўзи «бўрилар» сафига ўтишни истамаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар