Почеттино: «Ҳеч ким мени шантаж қилолмайди»
Пайшанба, 23 Август
4819

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳимоячи Тоби Алдервейрелд билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Мен «Тоттенҳэм» бош мураббийиман, раҳбарият менга ишонч билдирган. Алдервейрелд иши – вақтни бекорга сарфлаш билан тенг. Футболчи мураббий қўл остида ишлаши, машғулотларда ўзини намоён қилиши шарт. У асосий таркибга лойиқлигини исботлаши лозим. Бироқ, таркибни фақат мураббий танлайди.

Асосий таркибга киролмаган футболчи кутиши керак, баъзан, то мураббий ишдан бўшатилгунга қадар. Ҳеч ким мени шантаж қилолмайди, шунингдек, клуб ҳам менга босим ўтказолмайди» - деб Почеттино сўзларини келтирмоқда L'Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Алдервейрелд ўтган мавсумдан бошлаб, «Тоттенҳэм» асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Ёзда у «Манчестер Юнайтед» клубига ўтмоқчи эди, аммо томонлар унинг трансфери бйўича келишувга эришолмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар