43 ёшли Оксана Чусовитина Осиё ўйинлари совриндорига айланди
Пайшанба, 23 Август
6255

Индонезияда Осиё ўйинларининг бешинчи куни доирасидаги мусобақалар давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги кумуш медаль тақдим этилди.

Спорт гимнастикасининг таяниб сакраш бўйича баҳсларида Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси, 7та ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона гимнастикачи, 43 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги медаль соҳибасига айланди.

Шунингдек, Муаттар Набиева оғир атлетика бўйича ўз иштирокини бошлади.

Пенчак силат бўйича баҳсларда иштирок этган уч нафар спортчимиз илк жангларидаёқ имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокларини якунлаши.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар