Дибала ва Гризманн «Бавария»нинг асосий трансфер нишонига айланди – Bild
Сешанба, 21 Август
4266

«Бавария» август охирига қадар бирор йирик трансферга қўл урмайди. Шундай бўлса-да, келгуси йил ёзда бунинг буткул аксини кузатишимиз мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбада таъкидланишича, Мюнхен клубининг келгуси ёз учун устувор трансфер мақсадлари маълум. Клуб «Ювентус»дан Паулу Дибала ва «Атлетико»дан Антуан Гризманн харидларини ўрта истиқболдаги режаларига киритиб қўйган.

Қайд этиш жоиз, Гризманн шу ёздаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин эди. Франция термаси билан жаҳон чемпиони бўлган Антуанга узоқ вақт «Барселона» даъвогарлик қилди, аммо якунда футболчи «Атлетико»да қолишни афзал билгани учун клуби билан қайта шартнома имзолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар