Европа Лигаси. «Зенит» «Барселона» қаҳрамонлигини такрорлади
Жума, 17 Август
13791

Европа Лигасида 3-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилди.

«Зенит» ўз майдонида Минскнинг «Динамо» клубини қабул қилди. Дастлабки ўйинда россияликлар 0:4 ҳисобида ютқазган эди. 

Жавоб баҳси мезбонларнинг катта устунлигида ўтди. Ўйиннинг асосий вақтида «Зенит» 4та гол урди, натижада, қўшимча вақтлар белгиланди. Унда «Динамо» 1та гол уриб, кейинги босқичга чиқишга яқин эди. Аммо, «Зенит» яна кучли ирода намойиш қилиб, 4та гол урди ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозониб, фантастик камбэк қилган ҳолда кейинги босқичга чиқди.

Энди «Зенит» Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун Норвегиянинг «Мольде» клуби билан беллашади. 

Европа Лигаси, 3-саралаш босқичи
Жавоб ўйини 
Зенит (Россия) – Динамо (Минск, Беларус) - 8:1
16 август, «Петровский» стадиони
Голлар: 1:0 – 22 Паредес, 2:0 – 66 Нобоа, 3:0 – 75 Дзюба, 4:0 – 78 Дзюба, 4:1 – 99 Яхая, 5:1 – 109 Дриусси, 6:1 – 115, пенальти Дзюба, 7:1 – 120, пенальти Мак, 8:1 – 120 Мак. 
Зенит – Лунев, Мевля, Иванович, Анюков, Набиуллин (Заболотный, 59), Нобоа (Смольников, 103), Паредес, Ерохин (Мак, 102), Кузяев, Эрнани (Дриусси, 61), Дзюба.
Динамо Минск – Горбунов, Бегунов, Роша (Гаврилович, 92), Галович, Шитов, Треботич (Наваловский, 72), Яхая, Корзун, Швецов, Хвашчинский (Капленко, 55), Иванов (Макась, 65).
Огоҳлантиришлар: Нобоа (11), Бегунов (22), Швецов (45), Паредес (64).
Четлатишлар: Паредес (72), Швецов (120).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар