«Атлетико» устози Диего Симеоне шогирди Антуан Гризманнинг бу йилги «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятини юқори баҳолади.
«Ҳали вақт бор, қарорни экспертлар қабул қилади. Назаримда, Гризманнда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун ажойиб имконият бор», - деган Симеонинг сўзларини келтириб ўтди УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Гризман ўтган мавсум охирида «Атлетико» сафида Европа лигаси ғолиби бўлди ҳамда Франция терма жамоаси билан жаҳон кубогини қўлга киритди. 27 ёшли француз иккала мусобақада ҳам финалнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.
Бугун Антуан мавсумдаги совринлари сонини учтага етказиш имкониятига эга. УЕФА Суперкубоги учун "Реал"га қарши баҳс Таллиндаги "Ле Кок Арена" стадионида Тошкент вақти билан 23:55да бошланади.